2023-2024 ўқув йили давомида умумтаълим мактабларининг педагогларига 50 ва 20 фоиз устама тўлаб бериладиган Сертификатлар рўйхати тасдиқланди!
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023-2024 ўқув йилида устама тўланадиган Сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор тасдиқланди.
Сертификатларнинг тўлиқ рўйхати билан юқоридаги файл орқали танишиб олишингиз мумкин! P.S
Мазкур қарор кучга киргунга қадар, 2022 йил 29 июлдаги 34-қ/қ, 15-хх сонли қўшма қарорда келтирилган халқаро тан олинган ва миллий баҳолаш тизимида берилган барча сертификатларга эга педагог ходимларнинг устамалари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатлар давомида сақланиб қолинади (2023 йил 1 августга қадар олинган Сертификатлар янги Рўйхатдан чиқарилган бўлса ҳам, улар учун белгиланган муддат давомида ҳақ тўланишда давом этади, 1 августдан кейин олинганларига эса ҳақ тўланмайди.)